8 МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН ҚИЗЛАР КУНИ БОҒОТ ТУМАНИДА КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА
Бугун 5 март санасида «Марварид» ресторанининг тантаналар залида 8 март Халқаро хотин- қизлар кунига бағишлаб, Боғот туманида учта дафтарга киритилган хотин- қизлар, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган илғор аёллар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг байрам табригини ҳоким ўринбосари Тоҳиржон Мирзаев ўқиб эшиттирди. Туман ҳокимлиги йигитлари обод ва осойишта юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётган хотин- қизларни байрам билан самимий табрикладилар ҳамда бир гуруҳ аёллар туман ҳокимининг «Ташаккурнома» ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Байрамга Хоразмнинг энг хушовоз хонандалари ташриф буюрдилар. Хонандалар томонидан янграган куй-қўшиқлар байрам тадбирига ўзгача шукуҳ бағишлаб, барчани рақсга чорлади, ёш спортчи қизларнинг ва фан олимпиадаси ғолиби бўлган ўқувчи қизларнинг ютуқлари алоҳида таърифланди ҳамда уларга ишонч билдирилди.
Bosh sahifaga qaytish