Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БОГОТ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ ХУШНУД ЖУМАНИЁЗОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

    • Qog'ozga chop etish

    Ассалому алайкум, ҳурматли солиқ тўловчи тадбиркорлар! Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди. Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида 24-25-март кунлари Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Ҳазорасп туманида ўтказилган учрашувда туманимиздан жами 46 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди. Шунингдек, 2022 йилнинг I чораги давомида туман давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан туманда жами 4 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 285 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Боғот туманида 1196 га яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тумандаги 494 та корхонанинг 506 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 485 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди. Боғот туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 131 та корхонадаги 389 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди. Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 107 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 189 нафар, қурилиш корхоналарида 4 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 89 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 39,6 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди. Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, тумандаги тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари туманда 1,7 баравар кўпайди. Бундан ташқари, бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан 90 та корхонада 70,2 млн.сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди. 2022 йилнинг I чораги давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 18 миллиард 352,5 миллион сўм миқдорида солиқлар тўланиб, белгиланган прогноз режаси 98,5 миллион сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 17,6 миллиард сўми, яъни 95,9 фоизи юридик шахслар, 0,75 миллиард сўми ёки 4,1 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди. Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 2,0 миллиард сўм ёки 11,0 фоизини айланмадан олинадиган солиқ, 7,5 миллиард сўм ёки 40,5 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 0,7 миллиард сўм ёки 4,1 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 8,1 миллиард сўм ёки 44,4 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди. Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбэк олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти. Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021 йил 4 октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбэк қайтариш механизми жорий этилди. Агар чек 100 минг сўмга урилган бўлса, 1000 сўм фуқаронинг ҳамёнига тушади. Яъни, 1 фоизи қайтарилади. Бугунги кунда туманимизда 698 тадан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан 718 та онлайн-НКМ ва виртуал касса давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтказилган. Улардан 250,4 млрд сўмлик 984,7 мингта чек онлайн равишда маълумотлар базамизга келиб тушган. Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади. Жорий йилнинг I чораги мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Боғот туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 52 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 3 та мурожаат турли хил сабабларга кўра рад қилинган. Уларнинг 49 тасида сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, савдо қоидалари бузилаётганлиги тасдиқланди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 32 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 16 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди. “Солиқ ҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади. Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди. Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди. Ўтган 3 ой мобайнида 7 та корхоналарга 67,0 млн.сўм ер солиғи, 7 та корхонага 71,3 млн.сўм мол-мулк солиғи, 8 та корхонага 20,05 млн.сўм ижтимоий солиқ, 3 та корхонага 56,28 млн.сўм айланмадан олинадиган солиқ, 39 та корхонага 28,93 млн.сўм қўшилган қиймат солиғидан имтиёзлар қўлланилди. Ҳурматли тадбиркорлар! Боғот тумани давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?