ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ БОҒОТ ТУМАНИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Содиқжон Турдиев Боғот туманида бўлиб, маҳаллаларда янгидан ташкил қилинган ватанини севадиган,тоза фикрлайдиган, ижтимоий фаол, нуроний оталар, оналарни жалб қилиб ташкил қилинган жамоатчлик кенгаши аьзолари нуронийлар хожи ота, хожи оналар билан дилдан суҳбатлашди. « Обод ва хавфсиз маҳалла» мавзусида бўлиб ўтган йиғилишда тумандаги фаол хожи оталар, оналар ажримларнинг олдини олиш, ёшлар бандлиги таъминлаш бўйича ўзларининг таклифларини билдириб, энди ёшлар ажралмасликларини олдини олиш мақсадида жарима шаклини ҳам жорий қилиш керак деган фикрни билдирдилар.Йиғилишдан олдин табиат қўйнида Вазир ўринбосари Содиқжон Турдиев Боғотлик ёшлар билан ҳам учрашди. Ёшларга китоблар совға қилиб, уларнинг ҳар биридан охирги ўқиган китобини сўрадилар. Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романини туманимиздаги 36-сон мактаб етакчиси Нилуфар Рўзметова жуда ҳайратланиб ўқиганини Вазир ўрынбосарига айтиб берди. Ёшларда ватанпарварлик руҳини ошириш бўйича ҳарбийлар билан ҳамкорлик натижаси аъло бўлаётганини, эндиликда ҳарбийлар ҳам маҳаллаларга камарбаста бўлишлигини таъкидлади.Кекса нуронийлар билан ўтказилган йиғилишда Вазир ўринбосари Боғотлик нуронийларга қарата, «Кексаларнинг гаплари тошни ёради», «Сизлар ўзинггизнинг ҳаётий тажрибанггиз билан маҳаллага кириб борсанггиз оилавий ажримлар бўлмайди. Сизлар бунга қодирсиз, сиз энг обрўли, орқасидан халқни эргаштира оладиган инсонларсиз», деган сўзлари Боғотлик нуроний онахону отахонларни руҳлантириб юборди.Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирининг ўринбосари Содиқжон Турдиев, Муҳтарам Президентимизга бугунги Боғотдаги учрашув ҳақида айтиб беришини ва Боғотлик нуронийлар «Ҳамжиҳатликда туманимизда оилавий ажримларни умуман тўхтатишга эришамиз!», деб сўз берганликларини, Боғот туманини энг намунали туманга айлантиришга бел боғлаганликларини айтишини билдириб ўтди. Бундан кейин сўзга чиққан кекса фахрийлардан Фарход Жабборов, Ҳалима Йўлдошевалар бор ҳаётий тажрибаларини ишга солиб ажримларга йўл қўймасликка, ёшларга «Бекордан худо безор» бўлишини тушунтириб ҳалол меҳнат қилиш сирларини ўргатиб, келажакда барча нуронийлар ўзининг маҳалласини ўз оиласидай асраб авайлашларини билдирдилар.
Bosh sahifaga qaytish