Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Фирибгарга суд ҳукми ўқилди.

    • Qog'ozga chop etish

    Фирибгарга суд ҳукми ўқилди.   Фирибгарлик -  бу алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жиноятидир. Афсуски, кундалик ҳаётимизда бундайин қинғир ишларнинг кўплаб гувоҳи бўлмоқдамиз. Масалан, фуқаро Комилов Алишер Каримович (исм-фамилияси ўзгартирилган), 2018 йил сентябрь ойида шахснинг ишончига кириб, ўзгалар мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, таниши Бектурдиев Олим Юлчибаевич (исм-фамилияси ўзгартирилган) билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Ботиров Акбар Исломовичнинг (исм-фамилияси ўзгартирилган) ишончига кириб, унга автомашина олди-сотдиси билан шуғулланиб келишаётганлигини, фойдаси яхши эканлигини айтиб, 3-4 ой ичида пулларни олинган фойдаси билан бирга қайтариб бериш шарти билан 60.000.000 сўм пулларни олиб, ишончига киришнинг усули сифатида унга ўзининг номида бўлган савдо дўкон биноси ҳужжатларини тақдим қилиб, кейинчалик ушбу дўконни сотиб, пулларини олган қарзи сифатида унга қайтариб бермоқчи эканлигини айтиб, алдаб, дўкон ҳужжатларини олиб кетгани ҳолда, пулларни қайтармасдан, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, О.Бектурдиевнинг анча миқдордаги 60.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлар. Суд мажлисида судланувчилар, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, иш бўйича тарафлар музокараси, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, судланувчиларнинг айби исботланди. Суд судланувчиларга нисбатан жазо тайинлашда, уларнинг айбига иқрорлигини, оилавий ва моддий аҳволини, қарамоғида турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари борлигини, муқаддам судланмаганлигини, жиноят натижасида етказилган моддий зарарлар тўлиқ қопланганлигини, фуқаровий даъвогар вакилининг даъвоси йўқлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, уларга нисбатан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.   Жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди раиси                                                          Ҳ.Саидов  



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?