Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ НАФОСАТ, ТИНЧЛИК, ТОТУВЛИК ВА БАХТИЁРЛИК ТИМСОЛИ БЎЛГАН ОНАЖОНЛАРНИ ТАБРИКЛАДИ

    • Qog'ozga chop etish

    Боғот туманидаги қишлоқларда, маҳаллаларда хотин-қизлар байрами кенг нишонланмоқда. Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев «Қипчоқ» қишлоғи аёлларини 8-март Халқаро хотин -қизлар куни билан табриклаб, жумладан шундай деди:«Аввало сизларни, сизларнинг тимсолинггизда барча онахонларимизни, опа-сингилларимизни, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир». Боғот тумани ҳокими ўз табригида қишлоқ хўжалиги соҳасида энг илдам ҳудудлардан бири бўлган, Қипчоқ қишлоғининг, мунис аёлларини кириб- келаётган хотин-қизлар байрами 8-март билан самимий муборакбод қилар экан, бу қишлоқнинг аёлларининг меҳнатсеварлиги ҳақида тўхталиб, ҳар жабҳада фаол хотин-қизларни таъкидлаб айтиб ўтди. Туман ҳокими маҳалладаги депутатларнинг ҳамжиҳатликда қилаётган ишларидан хурсанд бўлди. Депутат Хурсанд Аллаёровга, депутат, фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Ш.Ражабовларга ҳамда байрам тадбирдаги фаолликлари учун миннатдорчилик билдириб ўтди. Жозибадор рақслар, ҳофиз ва ҳофизаларнинг оналар ҳақидаги, баҳорни тараннум қилувчи дилтортар қўшиқлари барчани даврага чорлади. Туман ҳокими бошчилигида вафо ва садоқат рамзи бўлган онахонларга, муҳтарама хотин-қизларга байрам совғалари улашилди. Тадбирда хожи оналаримиз тинч ва осуда юртимизга кўз тегмасин дея дуога қўл очдилар. Туман ҳокими Ойбек Холбоев ўз табригини буюк шоир, аллома Мир Алишер Навоий ҳазратларининг «Жаннат оналар оёғи остидадир» деган ҳикматли сўзларини яна бир бор эслаб, «Барчамиз меҳрибон ва муқаддас ОНА сиймоси олдида бош эгиб таъзим қиламиз!»дея якунлади.Байрам кайфияти барча қишлоқларимизда кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?