Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    «ДАРС - 45 ДАҚИҚА, УНИНГ МАЪРИФАТИ ЭСА УМРГА ТАЪТИЙДИ»

    • Qog'ozga chop etish

    «ДАРС - 45 ДАҚИҚА, УНИНГ МАЪРИФАТИ ЭСА УМРГА ТАЪТИЙДИ» Боғот тумани ХТБ мудири Г.Рахимова 15-сон мактаб Олий тоифали тарих фани ўқитувчиси Гулноза Рўзметованинг очиқ дарсида қатнашди ва ёшлар билан самимий учрашув ўтказди. Ёш бўлишига қарамай, вилоятда энг кучли тарих фани ўқитувчилари қаторидан ўрин олган Гулноза теран фикрлари билан ўқувчиларга 45 минутлик дарси давомида маърифати ҳаётларида умрларига таътийдиган маълумотларни айтиб берди Туман ХТБ мудири ўз сўзида «Ҳар бир ўқитувчи ҳаётда ўзидан яхши ном қолдириши учун ҳалол меҳнат қилиши, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ҳаёт синовларига бардошли этиб тайёрлашда,уларнинг ўз фикрига эга, турли маънавий хуружларга собит тура оладиган, иродали, фидойи ва ватанпарвар ёшлар бўлиб етишишлари учун, изланиб, сидқидилдан меҳнат қилишлари зарур» эканини таъкидлади ва 15- сон мактабнинг фидойи устози «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони соҳиби Г.Рўзметованинг фаолиятига юқори баҳо берди ва устозларни Ўзбек тили байрами билан қутлади.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Aprel     
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?