Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    «ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК» - БАРЧАНИ ҲАМЖИҲАТЛИККА ЧОРЛАМОҚДА

    • Qog'ozga chop etish

    «ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК» - БАРЧАНИ ҲАМЖИҲАТЛИККА ЧОРЛАМОҚДА Жорий йилнинг 28 октябрь куни "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Боғот туманидаги 44-умумтаълим мактаби ҳудудида кўчат экиш тадбири ўтказилди. Мактаб жамоаси ва маҳалла аҳли иштирокида 300 дан зиёд мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини экиш бошланди. Бугунги кўчат экиш тадбирида Боғот туман ҳокими Шавкат Яхшибоев, ёшлар ва нуронийлар, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Камол Жуманиёзов, Ботирбек Тўразода, Ўзбекистон Экологик партияси нашри "Оила ва табиат" газетаси бош муҳаррири Ҳусниддин Бердиев иштирок этиб, яхши ниятлар билан кўчат ўтқазишди. Боғот тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши ташкилотчилигида бошланган мазкур кўчат экиш тадбири аввалида бир гуруҳ табаррук отахону онахонлар дуолар қилиб, "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатида барчани бирдек иштирок этишга чақирди. Кўчат экиш бўйича экологик акциясига туман ҳокими Ш.Яхшибаев оқ йўл тилаб, турли хил мевали ва манзарали дарахт ва гул кўчатлари экишга киришилди. Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Боғотнинг келажаги порлоқ фарзанди К.Жуманиёзов лойиҳа доирасида старт берилган кўчат экиш жараёнларида махсус тайёрланган УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА ва Лойиҳа доирасида парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб бориш тўғрисидаги масалалар юзасидан фикрларини билдирди. Тадбирнинг юқори даражада ташкил қилинганлигидан шодланган пиру бадавлат отахону онахонлар, жумладан, меҳнат фаҳрийлари Фарҳоджон ота Жабборов ва Ражабгул ҳожи она Саидовалар дуога қўл очиб, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, заминимизнинг яшилликка бурканиши ва инсонларнинг соғлом, бақувват ва узоқ умр кўришларини тиладилар. Тадбирга Экопартия туман кенгаши қошида ташкил қилинган "Орол" ансамбли бадиий раҳбари, устоз санъаткор, тумандаги 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Йўлдош ака Тожиев ижросидаги сурнай наволари рақсларга уланиб кетди. Муҳаббат Абдуллаева - туман ҳокимининг Матбуот котибиУлуғбек Ибраҳимов,Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?