Миллий кураш бўйича «Бош прокурор кубоги» ўтказилди!!!
Миллий кураш бўйича «Бош прокурор кубоги» ўтказилди
Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш, айниқса миллий ғурур ва ифтихор бағишловчи ўзбек миллий курашининг оммавийлигини оширишга кейинги йилларда янада эътибор қаратилаётгани бор гап.
Бугун Боғот туманида миллий кураш бўйича «Бош прокурор кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақаларнинг очилиш тадбирида туман прокурори ўринбосари Умрбек Абдуллаев иштирок этиб, иштирокчиларга омадлар тилади.
Бугун туманда миллий кураш мусобақаларининг маҳалла босқичида ғолиб бўлган 52 нафар ёшлар ўзаро беллашишди.
Миллий курашчи спортчиларимиз ўз вазн тоифаларида қатнашдилар.
Мусобақа якунида Боғотлик 12 нафар ёшлар ғолиб бўлиб, вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish