НУРОНИЙЛАР САЁҲАТГА ЧИҚДИЛАР!!!
НУРОНИЙЛАР САЁҲАТГА ЧИҚДИЛАР
Айни кунда Боғот туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган нуроний хожи отахонлар ва тадбиркорлар республикамиз бўйлаб саёҳатга йўл олдилар. Улар дастлаб , Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонини ва 1- Президентимиз зиёратгоҳини зиёрат қилишди.
«Нурафшон» шаҳарчасида яшовчи Озод хожи ота Матниёзов, Бердибой хожи ота Авезов, Азимбой хожи Абдуллаев, Азимбой хожи Авезовлар биргаликда юртимиз тинчлигини, Президентимизнинг доно сиёсатини, айниқса кекса авлодга бўлган меҳр- муҳаббатини айтиб шукроналар қилиб, келажагимиз фаровон бўлиши учун дуолар қилишди.
Хожи оталар муқаддас қадамжоларни, конгресс залларини, музейлардаги барча ноёб экспонатларни томоша қилиб, гид-экскурсовод ходимлар айтиб берган қизиқарли ва тарихий маълумотларга эга бўлишиб, Самарқанд шаҳрининг энг сўлим жойларига бориб, бир олам қувонч ва таассуротлар олиб келдилар.
Bosh sahifaga qaytish