БУГУН ҲОКИМ ТОМОНИДАН ТУМАНИМИЗДАГИ ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.
БУГУН ҲОКИМ ТОМОНИДАН ТУМАНИМИЗДАГИ ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев қурилиш жараёнларига масъуллар иштирокида туманда давлат дастурларининг ижро этилиши аҳволини, қурилишлардаги ҳолатни ўрганди.
Хусусан, туманда инвестиция дастурига киритилган барча объектлардаги аҳвол, хусусий мактабгача таълим ташкилотлари, янги турар жой массивларида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, маъсулларга ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш, ажратилаётган пул маблағларининг манзилли сарфланишини таъминлаш, талон-торожликларни олдини олиш мақсадида ҳар бир объект бўйича тизимли назоратни таъминлаш ва ишларнинг боришини кунлик назорати жорий этилди.
Мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш юзасидан мутасаддилар огоҳлантирилди.
Bosh sahifaga qaytish