Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди!!!
Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида ҳоким ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Сессия ишига Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Шавкат Яхшибаев раислик қилди.
Сессия ишида тумандаги 20- сон мактабга директор сайлаш, туман аҳолиси бандлигини таъминлаш юзасидан ҳамда «Саҳоват ва кўмак» маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтожларга маблағлар ажратилиши юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар бўйича маърузачилар депутатлардан Э.Жуманиёзов, Ш.Ражабов, М.Худайбергановаларнинг саволларига жавоб беришди.
Сессияда кўрилган масалалар депутатлар томонидан маъқулланди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish