БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ФУҚАРОЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ФУҚАРОЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИБоғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда ҳоким ҳар бир фуқаронинг мурожаатини бирма-бир тинглади ва муаммо ечимига эътибор қаратди. Фуқаролар томонидан жами 28 та мурожаат келиб тушди. -Оилавий шароитим оғирроқ, соғлигим билан боғлиқ жиддий муаммоим бор. Шуларни инобатга олиб қизим Қадамбоева Муҳаббат учун амалий кўмак берсангиз,-дея мурожаат қилди туман марказида яшовчи фуқаро Муножат Машарипова. Ушбу фуқаронинг мурожаати ўрганилди ва шу ернинг ўзида гимнастикачи қизга амалий ёрдам берилди. Балиқчилик бўйича фермер Шавкат Дурдиевнинг қўйчиликни ривожлантириш бўйича таклифи бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.Шунингдек, Маткаримова Санобар, Ибодуллаев Дониёр, Искандарова Шахноза, Худайназарова Гулбаҳор, Ваисов Рўзимбой Бекниёзова Гавҳаржон, Жуманиёзова Рўза каби фуқароларнинг кадастр, ишга жойлашиш, йўл, тоза ичимлик суви, табиий газ, уй-жой, тадбиркорлик ва боғ яратиш учун ер ажратиб бериш масалалари билан боғлиқ мурожаатлари тингланди. 23 та мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, шундан 2 та мурожаат ўрганилгандан сўнг ижобий ҳал этилиши айтилди. Қолган 3 та масала юзасидан эса фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Bosh sahifaga qaytish