Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    «КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ, УЛАРГА ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ -- ХАЛҚИМИЗГА ХОС ЭЗГУ ФАЗИЛАТ»

    • Qog'ozga chop etish

    «КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ, УЛАРГА ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ -- ХАЛҚИМИЗГА ХОС ЭЗГУ ФАЗИЛАТ» СИЗ ҲАР ДОИМ АРДОҒИМИЗДАСИЗ, АЗИЗ НУРОНИЙЛАР! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 340 -сонли қарорида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар «Кексалар учун туризм ойлиги» ўтказиш белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 9-сонли мажлис баёнининг ижроси Боғот туманида амалга оширилиши юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Қарорнинг ижроси юзасидан бугун Республика «Нуроний» жамғармаси масъул ходими Қадамбой Матниёзов, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғи Тоҳиржон Мирзаев ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Шавкат Нуллаевлар биргаликда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини янада ошириш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, «Ҳуррият» маҳалласида яшовчи 76 ёшни қаршилаган туманимизнинг энг қадрли устозларидан Шокир ота Раззоқов билан ўтказилган дилдан суҳбатлар бир умр ёдда қоладиган бўлди. «Оқ тепа» маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Фарҳод ота Бобожонов ҳамда 2- гуруҳ ногирони Гулсанам ая Иброҳимовалар ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, «Гулзор» маҳалласида яшовчи 1912 йилда туғилган Санамжон момо Отажонова хонадонига борилиб, совғалар берилди. «Кексалар учун туризм ойлиги» тадбирлари давомида «Пахтаобод» маҳалласи биносида ёши улуғ отахон- онахонлар ҳамда ёшлар иштирокида шахмат- шашка мусобақаси ўтказилиб, улар билан қизиқарли давра суҳбатлари ташкил этилди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?