Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    « ЙИГИТЛИК СЎЗИ »

    • Qog'ozga chop etish

    « ЙИГИТЛИК СЎЗИ » АРМИЯ САФЛАРИДА МАТОНАТЛИ ЙИГИТЛАРИМИЗ САДОҚАТ БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ОТЛАНДИЛАР.Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг «Армия сафларида мардлик ва матонат, ватанга садоқат билан хизмат қилиш мактабини ўтаган навқирон ўғлонларимиз ишончли таянч ва суянч бўлиб хизмат қилади» деган сўзлари ҳар бир навқирон ўғлонларнинг, ҳарбий хизматга йўлланган йигитларимизнинг қалбининг тўрига муҳрланганини уларнинг ёниб турган кўзларида намоён бўлаётганини кўриб, қалбларимиз ғурур ва ифтихор туйғусига бурканди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 февралдаги ПҚ-4618-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 январдаги 10-сонли қарори иловасининг 9-банди ижросини таъминлаш ҳамда Хоразм вилояти Мудофаа Ишлари Бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 9 мартдаги № 884 сонли хатининг ижросини таъминлаш мақсадида, чақирилувчиларга Боғот тумани ҳокимлиги, томонидан байрам дастурхони ёзилиб, миллий таом сузма ош берилди. Боғот тумани Маданият уйи хонанда ва раққосалари ижросида концерт дастури чиройли ўтказилди. Боғот тумани ҳокимлиги томонидан 89 нафар чақирилувчиларга тайёрланган «Қуролли Кучлар сумкаси» эсдалик совғаларини туман ҳокими номидан Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Абдуллаева ва Боғот тумани Мудофаа Бўлими бошлиғи, майор Бобуржон Бердибоевлар топширдилар.Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг 2020йил 17 февралдаги 151-сонли буйруғи ижросини таъминлаш борасида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида камол топтириш мақсадида, Боғот туманида муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшларнинг «Йигитлик сўзи» тадбирлари ўтказилмоқда.Тантанали тадбирлар Урганч шаҳар вилоят йиғув пункти базасида ўтказилди.Боғот тумани Қипчоқ қишлоғининг Бўка маҳалласида яшовчи чақирилувчи Саъдуллаев Бекзоднинг онаси Худайназарова Комила барча ота-оналар номидан ташкилотчиларга ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди. Ватан ҳимоясига отланаётган йигитлар «Ватан тинчлиги сақлаш- шарафли бурч!» эканлигини юракдан англаган йигитлар юрт тинчлиги йўлида матонат ва садоқат билан хизмат қилишга доим тайёр туришларини айтиб, "ЙИГИТЛИК СЎЗИ" ни бериб қасамёд қилдилар.Йўлларингиз оқ, сафаринггиз бехатар бўлсин азиз ватан посбонлари!



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?