Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК!!!

    • Qog'ozga chop etish

    КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК:камчиликлар, муаммолар, ечимлар Қиш мавсумининг беталафот, кўнгилдагидек ўтиши ҳамжиҳатликда қилинаётган саъй-ҳаракатларга боғлиқ.Ушбу долзарб мавзу юзасидан туман ҳокими раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳалар биноларини 2022-2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш масалалари юзасидан аппарат йиғилиши ўтказилди. Хўш, Боғот туманида белгиланган вазифалар ижроси, бажарилаётган ишлар сифати қандай? Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ижтимоий соҳа объектларидаги иссиқлик, ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ таъминоти тизимларини мавсумга тайёргарлик ҳолати, кўмир заҳирасининг қай ҳолатда сақланаётганини ўрганди ва масъуллар билан муҳокама этди.– Қишнинг ҳар бир куни – синов. Мавсумни беталафот ўтказиш эса унга қанчалик пухта ҳозирлик кўрилганига, тайёргарлик ишларининг нечоғлик сифатли бажарилганлигига боғлиқ – деди туман раҳбари. – Буни бугун ҳар биримиз бир зум бўлса-да, ёддан кўтармаслигимиз, тайёргарликни белгиланган муддатда пишиқ-пухта қилишимиз керак. Шундагина қишни хавотирларсиз ўтказамиз. Бугун ҳоким тумандаги «Янги қадам» маҳалласида жойлашган 12- сон МТТда ва 4- сон мактабда бўлди. Муассасаларнинг куз- қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида йўл қўйилган камчиликларни кўриб, мутасаддилар фаолиятидаги сускашликларни кескин танқид қилди ҳамда аниқланган камчилик ва муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш вазифаларини топширди. Қиш эшик қоқиб кириб келмоқда. Сиз қишни кутиб олишга тайёрмисиз?! БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.  



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Aprel     
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?