Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТЛИК ЁШ ЖУРНАЛИСТ ШОҲРУҲ ИБОДУЛЛАЕВ-- РЕСПУБЛИКА МЕДИАФОРУМИ ИШТИРОКЧИСИ!!!

    • Qog'ozga chop etish

    БОҒОТЛИК ЁШ ЖУРНАЛИСТ ШОҲРУҲ ИБОДУЛЛАЕВ-- РЕСПУБЛИКА МЕДИАФОРУМИ ИШТИРОКЧИСИ Жорий йилнинг 19 – 23 ноябрь кунлари Жиззах вилоятида “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусида иккинчи республика медиафоруми ўтказилмоқда. Унда юртимизнинг турли ҳудудларидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишяпти. Зомин туманидаги Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятига қарашли сиҳатгоҳда анжуманнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган медиафорумида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 50 нафардан зиёд оммавий ахборот воситаси вакиллари ва журналистлар иштирок этишяпти. Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, бу сафарги анжуманга хорижий ОАВ вакиллари ҳам таклиф этилган. Улар иштирокида турли долзарб мавзуларда маҳорат дарслари олиб борилмоқда. Улар иштирокида турли долзарб мавзуларда маҳорат дарслари олиб борилмоқда. Медиафоруми чин маънода ёш журналист ва блогерлар учун янги билимлар олишга хизмат қиляпти. Ушбу анжуманда Боғотлик ёш журналист, Хоразм телерадикомпанияси бош муҳаррир ўринбосари Шоҳрух Ибодулллаев ҳам қатнашмоқда. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Aprel     
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?