Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ БОҒОТЛИКЛАРГА МУРОЖААТИ ВА БАЙРАМ ТАБРИГИ

    • Qog'ozga chop etish

    БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ БОҒОТЛИКЛАРГАМУРОЖААТИ ВА БАЙРАМ ТАБРИГИ Ҳурматли Боғотликлар, қадрли ватандошлар!Ўзбекистонга короновирус касаллиги кириб келганлигининг қайд этилиши барчамизни сергакликка чақиради. Албатта, бу касалликнинг юртимиз узра тарқалаётгани ҳар бир фуқарони хавотирга солиши табиий. Лекин ҳеч қандай хавотирга, бирон бир ваҳимага ўрин йўқ!Мамлакатимизда бевосита муҳтарам Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан короновирусга қарши кураш чоралари кўрилган бўлиб, бу йўналишда касалликни тўхтатиш ва олдини олиш учун Боғот туманида ҳам тинимсиз профилактика ишлари олиб борилмоқда.Жумладан, Боғот заминида, ҳам барча инсонлар жипслашиб, энг аввало санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаёт тинч давом этмоқда.Азиз Боғотликлар!Яна сизларга шуни маълум қиламанки, Боғот туманида озиқ-овқат ва дори воситаларининг нарх-наволарини кескин ошишини олдини олиш бўйича тегишли ташкилотларнинг масъул шахслари иштирокида ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, бугунги кунда барча соҳалар доимий назоратга олинган.Эслатиб ўтамиз, Боғот туманида ҳаёт учун зарурий озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли захираси яратилган. Келинг, янада жипслашайлик ва янада кўпроқ бир-биримизга меҳр-муҳаббатли бўлайлик! Бугун Боғот тумани деҳқон бозори олдида, Наврўзи Олам байрами муносабати билан Боғотликларга туҳфа сифатида очилаётган «НАВРЎЗ» супермаркетида ҳам инсон эҳтиёжи учун зарур бўлган барча маҳсулотлар муҳайё қилинган.Шундай экан ҳеч қандай ваҳимага, саросимага асло ўрин йўқ!Барчангизни кириб келган яшариш, яшнатиш, деҳқонбоболар далага уруғ қадаб бошлайдиган бетакрор байрам Наврўзи Олам билан табриклайман. Ҳаётимиз обод, фаровон бўлсин! Деҳқончиликларимизга Яратганнинг ўзи барака берсин!Ўзбекистонимиз осмони мусаффо, тинч, сувларимиз мўл, одамларимиз хурсанд бўлиб яшасинлар! Ёмонликлар чекинсин, ҳамиша юртимизда тўйлар, байрамлар бўлсин! Боғот тумани ҳокимиОйбек Холбоев. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?