Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТ ТУМАНИДА ҲАРБИЙЛАРНИНГ АЁЛЛАРИГА СОВҒАЛАР БЕРИЛДИ

    • Qog'ozga chop etish

    БОҒОТ ТУМАНИДА ҲАРБИЙЛАРНИНГ АЁЛЛАРИГА СОВҒАЛАР БЕРИЛДИ Боғот тумани Қалажиққалъа 5-чегара постида туман ҳокимлиги ташаббуси билан 8-март халкаро хотин кизлар байрами муносабати билан концерт дастури бўлиб ўтди.Тадбирда Боғот тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси М. Саидов, Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари М.Абдуллаева, вилоят кенгаши депутати Н.Раззакова, туман Тадбиркорлар ва ишбилармонлар партияси туман Кенгаши раиси ўринбосари хожи она Р.Саидова,туман Маданият уйи хонандалари Р.Абдуллаевлар иштирок этдилар. Туман ҳокими Ойбек Холбоевнинг табригини туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари М.Абдуллаева ўқиб берди. Ҳоким табригидаги аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келганлиги, шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишланганлиги, ҳарбий аёлларнинг садоқатли муҳаббатлари учун юртимиз тинчлиги ҳақида самимий табикни эшитиб, ҳарбийларнинг аёллари хурсанд бўлдилар. Шундан кейин туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган совғаларни туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси М.Саидов ва депутатлар аёлларга топширишди. Қалажиққалъа 5-чегара пости ҳарбийларининг аёллари санъаткорларнинг гўзал тароналарига ўғил-қизчалари билан биргаликда рақсга тушишди ва жуда хурсанд бўлишди.Тадбирда қатнашган 12 нафар харбий хизматчиларнинг турмуш ўртоклари бундай эътибордан қувониб, туман ҳокимлигига ўзларининг самимий миннатдорликларини билдиришди.8-Март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирлари Боғот туманида кўтаринки кайфиятда давом этмоқда. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?