Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев ҳамда Боғот тумани ҳокими Ш.Яхшибаевлар

    • Qog'ozga chop etish

    Вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев ҳамда Боғот тумани ҳокими Ш.Яхшибаевлар тумандаги 3-,30-,47-сон мактабларда ўқувчиларга хорижий тиллар ва касб-ҳунар ўргатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар, тўгарак раҳбарлари ва ўқувчилар билан суҳбатлашдилар. Давлатимиз раҳбари томонидан мактаб ўқувчиларига камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарни ўргатиш вазифаси қўйилган. Шу мақсадда мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этилиб, уларни жиҳозлаш ва зарур хом-ашё билан таъминлаш ишлари бошлаб юборилди. Ҳудуд хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабларнинг ўзида 64 хил касбларни ўргатиш таклиф этилмоқда. Мактабларда ўқувчиларга тикувчилик, фотография, қурама кўрпачалар тикиш, IT-дастурлаш, телефон ва компьютер устаси, каштачилик, этикчилик, қизлар сартарошлиги каби йўналишларда касб ўргатиш йўлга қўйилмоқда, хорижий тил сифатида инглиз, немис, француз тиллари ўргатилади. Мулоқот жараёнида бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Aprel     
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?