БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ СОБИҚ ЖАНГЧИЛАРНИ БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ СОБИҚ ЖАНГЧИЛАРНИ БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ
9-май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев Боғот тумани Найман қишлоғида умргузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 99ёшни қаршилаган Марат бобо Ёмғуровнинг уйларига бориб, собиқ жангчига туман ҳокимлиги номидан совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб борди. Тинч замонга шукрона қилаётган отахон туман ҳокимининг шахсан ташрифидан қувониб кетди ҳамда самимий табрикни ва дил сўзларини эшитиб, Марат ота Ёмғуровнинг кўзлари ёшланди:«Райком болам катта раҳмат сизга! Сиздай мард, олийжаноб,ғайратли, сабр-бардошли, халқсевар райкомимиз омон бўлгай! ЮРТИМИЗГА ВА БАРЧАНГИЗГА БАХТЛИ ҲАЁТ ТИЛАЙМАН! ЮРТИМИЗДА ЯХШИ КУНЛАР КЎП БЎЛСИН БОЛАЛАРИМ!» дея дуо қилдилар. Туман ҳокимлиги томонидан фахрийларга совғалар, озиқ-овқатлар бериш ишлари давом этмоқда.
#УЙДАҚОЛИНГ
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish