Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Илк қалдирғочларимиз парвози...

    • Qog'ozga chop etish

    Илк қалдирғочларимиз парвози... Янги Ўзбекистон ижодкори, истеъдодларнинг жонкуяр раҳнамоси, илмпарвар Президентимиз муҳтарам Шавкат Мирзиёев видеоселекторлардан бирида шундай деган эдилар: "Агар мендан Сизни энг қийнайдиган нарса нима деб сўрасасангиз, фарзандларимизнинг таълим- тарбияси деб жавоб берар эдим"... Дарҳақиқат, юртимизда ўсиб-униб келаётган ўғил қизларимизнинг толеи- келажак тақдири биринчи галдаги энг муҳим , яъниким миллат, мамлакат тақдири билан чамбарчас боғлиқ масаладир. Шунинг учун ҳам ёшларимизнинг замон талаблари даражасида таълим олишлари, илм излашлари , ўз истеъдодларини намоён этишлари учун илгари кузатилмаган имкониятлар, шароитлар яратилмоқда. 2023 йилнинг “Инсон қадрини улуғлаш ва сифатли таълим йили" деб эълон қилиниши замирида ҳам Президентимизнинг оталарча ғамхўрлиги ва эътибори мужассамдир. Боғотлик истеъдодли шоира, мактаб ўқувчилиги давридаёқ бўлимимиз қошидаги "Ойдин орзулар" тўгараги аъзоси сифатида илк ижод намуналари билан устозлар назарига тушган, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Дўрмон Ижод уйида ўтказилган "Истеъдод мактаби-2011" семинари қатнашчиси Мунира Мирзаева ҳозирда Урганч давлат университети магистранти. У ўзининг илмий изланишлари билан "Энг яхши илмий изланувчи - Ўзбекистон" ТОП 30 талик ғолиблари сафида Сертификат соҳибаси бўлди. Тўгарагимизнинг илк қалдирғочларидан бўлган Мунира қизимизни ушбу муваффақияти билан қизғин муборакбод этар эканмиз, унга бундан ҳам сарбаланд парвозлар тилаймиз.... Ҳа, айтмоқчи, айни кунда Муниранинг янги ижод намуналаридан таркиб топган шеърий тўплами Огаҳий нашриётида нашрга тайёрланмоқда... Жорий йилда бу ижод туҳфаси билан Сизни яна хушнуд қиламиз деган умиддамиз... Қуйида эса Дўрмон Ижод уйида бўлиб ўтган ёш ижодкорлар семинарининг унутилмас лаҳзаларидан бебаҳо ёдгор бўлиб қолган ноёб фотосуратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари Гавҳаржон Ибодуллаева. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?