Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    ВИЛОЯТ ДЕПУТАТИ ТОМОНИДАН БОҒОТЛИК ЁШ ЧЕМПИОНЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

    • Qog'ozga chop etish

    ВИЛОЯТ ДЕПУТАТИ ТОМОНИДАН БОҒОТЛИК ЁШ ЧЕМПИОНЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ Хоразм вилояти Кенгаши депутати Бахтиёр Матёқубов ва Республика маънавият- маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари М. Юсуповалар тумандаги 47-ИДУМ мактабда "Ватан келажаги ёшлар қўлида" лойиҳаси доирасида "Иқтидорли ёшлар партия эътиборида" мавзусида маънавий- маърифий тадбир ўтказдилар. Тадбирда туман Кенгаши фаоллари, депутатлар, маскур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари, ота-оналар ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок қилдилар. Тадбир даставвалида мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан қаратилган эътибор ва имкониятлар ҳамда амалга ошираётган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек партиянинг дастурий мақсадлари устувор ғоялари ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳаётий мисоллар билан тушунчалар берилди. Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбирда ёшларнинг орзу ва истаклари, олдига қўйилган мақсадлари партия фаоллари ва депутатлари томонидан тингланди. Уларга тегишли йўлланма ва маслаҳатлар берилди. Тадбирда мактаб чемпиони Олимбоева Хуснида вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Матёқубов билан спортнинг шахмат тури бўйича баҳслашиб депутатни ютуб ғолибликни қўлга киритгани ватанимиз келажаги иқтидорли ёниқ юракли ёшлар қўлида эканини намоён этгани билан қувонарли бўлди. Бахтиёр Матёқубов, вилоят Кенгаши депутати: - Ҳар доим ёшлар орасида бўлганимда уларнинг иқтидорларини кўриб қалбим ғурурга тўлади, ёшлигим эсимга тушади. Қувонарлиси, ёшларимиз берилган имкониятдан унумли фойдаланиб бор куч ва ғайрати, истеъдодини юртимизнинг келажаги учун сафарбар этишга шай тургани гувоҳи бўламиз. Ёшларни иқтидорини юзага чиқаришда давлатимизга ва ўқитувчиларга камарбаста бўлиш ҳар биримизнинг устувор вазифамиз эканини унутмаслигимиз зарур. Тадбир сўнгида фаол ёшларга туман Кенгашининг ташаккурномалари ва вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Матёқубов ҳомийлигида "Ноутбук" ва қимматбаҳо совғаларнинг тақдим этилиши ҳамда иқтидорли ўқувчи ёшларнинг "Ватан", " Она", "Ўзбекистон" ҳақидаги шеър ва қўшиқлари тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик бағишлади. Туманда бу каби тадбирлар давом этмоқда. "Адолат" СДП Боғот туманиКенгаши "Аёллар қаноти" раиси С.Машарипова



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?