Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев туманимиздаги 1-, 14-,17-, 20-, 44- сонли умумтаълим мактабларида

    • Qog'ozga chop etish

    Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев туманимиздаги 1-, 14-,17-, 20-, 44- сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқувчиларга хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув хоналари ҳамда касб-ҳунар устахоналарини таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари қандай ташкил этилгани ўрганиб, қўшимча яратилаётган тўгараклар учун контейнерларни ўрнатилиши бўйича суҳбатлашди. Айни кунда мазкур таълим масканларида ўқувчиларга гулчилик, мебелсозлик, сартарошлик, автомобилларни таъмирлаш, иссиқхона хўжалиги, асаларичилик, тикувчилик, пазандалик каби 10 тадан ортиқ йўналишларда касбга ўргатиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ҳунар сирларини ўргатиш учун шу ҳудуддан малакали усталар, тадбиркорлар жалб қилинган. Бундай тайёргарлик ишлари туманимизнинг барча умумтаълим мактабларида бошланган. Мақсад - мактаб битирувчиларининг камида 2 та хорижий тил ва битта касбни пухта эгаллашларини таъминлаш ва шу орқали мустақил ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?