Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    МАҚСАДИМИЗ ҲАР БИР АЁЛ БАХТЛИМАН ДЕБ ҚУВОНСИН

    • Qog'ozga chop etish

    МАҚСАДИМИЗ ҲАР БИР АЁЛ БАХТЛИМАН ДЕБ ҚУВОНСИН Бугун Боғот туманида Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Гулсара Қурбонбоева келиб, камбағаллик остонасига келиб қолган хонадон аёлларидан ҳол-аҳвол сўради ҳамда «Аёлларга хазина калитини тутқазамиз!» акцияси доирасида қилинаётган ишлар билан танишди. Фарзандлари роҳати учун ҳеч қандай меҳнатдан қайтмайдиган Боғотлик аёллардан, ночор аҳволда қолган, нозик елкаларини тирикчилик ташвишлари букиб қўйган «Ашхобод» маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган Назокат Каримова, «Кўнабирлашув» маҳалласидан ишсиз қолган Лолажон Аллаберганова, «Нурли маскан» маҳалласидан кўп болалик аёл Шаҳло Бобожоноваларнинг хонадонларида бўлиб, ҳар бирига ҳомийлар кўмагида 50донадан жўжа ва жўжа емиши учун 1 қоп макка ёрмасини бериб, бу аёлларга моддий ва руҳий далда бериб, улар билан дилдан суҳбатлашди.Республикамиз бўйлаб «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати эълон қилингандан буён, кўплаб опа-сингилларимиз ҳайрли ташаббуслар билан чиқмоқдалар. «Саҳоватли аёл» лойиҳаси бўйича Боғот туманида «Аёлларга хазина калитини тутқазамиз!» акциясида 20та эҳтиёжманд оилаларга саховатпеша тадбиркорларимиз томонидан 1000та жўжа ҳадя қилинди. Боғот туманида Гулсара Қурбонбоева ночор аҳволда қолган аёллар билан суҳбатлашар экан уларга қарата «Опа-сингилларим! Биз сизларга шунчаки жўжа берганимиз йўқ, хонадонингизга хазина калитини олиб келдик. Эндиликда сиз бу жўжаларни боқиб, нафақат оилангиз иқтисодини кўтарасиз, балки сиз зўр тадбиркор ҳам бўласиз, янада фойдали томони сиз аниқ иш ўрнига эга бўлдингиз. Сиз иш стажи учун тўланадиган йиллик солиқ тўловларидан ҳам озодсиз. Энди сиз ўз вақтида нафақага чиқиш имкониятини ҳам қўлга киритдингиз. «Етти хазинанинг бири» бугун сизнинг уйингизга кириб келди. Мақсадимиз ҳар бир аёл бахтлиман деб қувониб яшасин», деб уларга жўжаларни қандай боқиш сирларини ўргатди, бошлаётган тадбиркорлик ишларига омад тилади.Бугунги савобли бошланаётган ишлар баракали бўлиб, ҳайрли ишларга дебоча бўлишига ишонч билдирди.Ҳақиқатан, ўзбекона менталитетимизга хос бўлган ота-онага, опа-укаларга, қўни-қўшниларга ёрдам қўлини чўзиш, яхши-ёмон кунида елкадош бўлиш, бошига ташвиш тушганда қўллаб қувватлаш халқимизга хос бўлган азалий қадриятлардан саналади.«Бир майизни қирқ бўлиб еган» сахий халқимизнинг саховатпешалик хислатлари самарасида ўтказилаётган тадбирлар, бугунги синовли кунларда янада кенг қулоч ёяётгани янада қувонарлидир. Ушбу лойиҳа орқали Боғот туманида кўплаб ишсиз қолаётган хотин-қизларнинг бандлигини таъминланиб, улар ҳам ҳаётни ёрқин рангларда кўриш бахтига эга бўладилар. Хотин-қизларни иш билан банд қилиш орқали оилаларнинг иқтисодий шароитлари янада яхшиланади ва турмуши мустаҳкамланади, шу оилада ўсиб келаётган фарзандлар камолотига замин яратилади. Фарзандлари роҳати учун меҳнатдан қайтмайдиган Боғотлик аёлларимизнинг уйида ўтириб, келажакда тадбиркорлик сирларини кашф этишига, саҳоватли тадбиркорлар қаторидан ўрин олишига ҳамда оиласини фаровонлик сари бошлаб боришига ишонамиз. #УЙДАҚОЛИНГ Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?