Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Боғот туманида «ОБОД ВА ФАЙЗЛИ МАҲАЛЛА - ЮРТ КЎРКИ» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди

    • Qog'ozga chop etish

    Боғот туманида «ОБОД ВА ФАЙЗЛИ МАҲАЛЛА - ЮРТ КЎРКИ» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди Бугун Боғот туманининг барча маҳалла ва қишлоқларида баҳорий хушчақчақлик ила меҳнат жамоаларида умумхалқ хайрия ҳашари бошлаб юборилди. Кўчаларни тозалаш, дарахт кўчатлари экиш, суғориш, буташ ва ишлов бериш жараёнларида аҳолининг турли қатламлари иштирок этиб, юрт ободончилигига ўзларининг ҳиссаларини қўшишмоқда. Сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, туман «Маҳалла» жамоат фонди, тумандаги таълим муассасалари ҳашар ишларида жипслашиб меҳнат қилдилар. Бугун мевали дарахтлар экилди, ариқ ва зовурлар тозаланиб, махсус техникалар билан чиқиндилар олиб чиқилди. Бугун қабристонларда, зиёратгоҳларда ёшлар тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бордилар. Бугун элдошларимиз умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этиб, маҳаллаларнинг обод ва файзли бўлишида фаол қатнашдилар. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?