Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    АТРОФ - МУҲИТ СОФЛИГИ - ҲАЁТ- МАМОТ МАСАЛАСИ

    • Qog'ozga chop etish

    АТРОФ - МУҲИТ СОФЛИГИ - ҲАЁТ- МАМОТ МАСАЛАСИ Халқ депутатлари Боғот туман кенгашидаги O'zLiDePдан сайланган депутатлар, тарғибот гуруҳи аъзолари М.Машарипов, Г.Балтаевалар ташаббуси билан Боғот туманидаги Истироҳат боғидаги майдонда “Атроф-муҳит софлиги – ҳаёт-мамот масаласи!” шиори остида Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум тарғиботи юзасидан дарахт экиш акциясини ўтказди. Мазкур акцияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва нуронийлари иштирок этдилар. Шунингдек, депутат М.Машарипов аҳоли ҳаёти ва саломатлик даражасини яхшилашнинг зарурий шарти сифатида Конституцияда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чоралар белгиланганини айтиб ўтди. Атроф- муҳит инсон саломатлиги ва ҳаётига таъсир қилувчи муҳим омилдир. БМТ маълумотларига кўра, инсон саломатлигининг 20- 40 фоизи атроф- муҳит ҳолатига боғлиқ. Қулай атроф-муҳит табиий захиралар қисқараётган, глобал иқлим ўзгариши, экология ва табиат билан боғлиқ муаммолар инсоният келажагига таҳдид солаётган ҳозирги даврда янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис, кўпгина ривожланган давлатларда ҳам ушбу муаммо кенг муҳокама этилмоқда ҳамда экология муҳофазасига оид янги нормалар конституцияларга киритилмоқда. Фуқароларнинг муносиб атроф табиий муҳитга бўлган ҳуқуқлари таъминланмасдан туриб фуқароларнинг саломатлиги ва ижтимоий барқарорлигини таъминлаш имконсиздир. Бунда экологияга етказилаётган зарарларни камайтириш муҳим ўрин тутади. Шу муносабат билан, давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чораларни амалга оширади, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади, деган норма мустаҳкамланаётгани таъкидланиб, барчани 30 апрел куни янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилинишида ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?