БОҒОТДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ТИББИЙ КЎРИКЛАРДАН ХАЛҚИМИЗ МАМНУН
БОҒОТДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ТИББИЙ КЎРИКЛАРДАН ХАЛҚИМИЗ МАМНУН
Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан «Саломатлик сайллари» ойлигига старт берилган.
Бугун Боғот тумани кўп тармоқли марказий шифохонасида байрамона руҳда «Саломатлик сайллари» ўтказилди.
Тадбирда Республика, вилоят, туман доирасидаги шифокорлар аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан аҳолига амалий ёрдам бердилар.
Тадбирлар доирасида «Соғлом овқатланиш ярмаркаси», «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» марофони, «Биз чекишга қаршимиз» акцияси ва «Тўғри нафас гимнастика машқлари» ҳам ўтказилиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя қилиш, тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш, касалликлар профилактикаси , репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
Дарҳақиқат, инсонга бўлган бундай эътибордан туман аҳолиси миннатдор бўлмоқда.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Bosh sahifaga qaytish