БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЖАҲОНГИР НАЗАРОВ БУГУН ЭРТАЛАБДАН ИШ КУНИНИ БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИШДАН БОШЛАДИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЖАҲОНГИР НАЗАРОВ БУГУН ЭРТАЛАБДАН ИШ КУНИНИ БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИШДАН БОШЛАДИ
Миллий менталитетимизга хос азал- азалдан келаётган ўзбекона қадриятларимиз тимсоли бўлган меҳр-оқибат, саҳоватлилик беморлар дардига шифо бўлишини қалбан ҳис қилаётган Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Баҳромович Назаров илк ташрифини беморлар ётган палаталардан бошлади. Ҳоким ТТБ бошлиғи Тўлқин Кенжаев билан бирга Президентимизнинг шифокорларга билдирган ишончи ҳақида врачлар ва ҳамширалар билан суҳбатлашар экан, шифохонада ётган беморларга яратилаётган шароитларни ҳамда муаммоларни ўрганди.
Умри давомида оддий ҳайдовчи бўлиб ишлаган, «Қалажиққалъа» МФЙда яшовчи Отажон Қурбондурдиев туман ҳокимига эътибордан мамнунлигини билдириб, қўлларини дуога очиб юртимизга тинчлик тилади. Туман ҳокими Ортиқ Отажонов МФЙда яшовчи Малоҳат Шомуродова билан фарзанди Жонибекнинг даволанишига амалий ёрдам берилиш юзасидан суҳбатлашар экан, масъулларга тезкор топшириқларни берди.
Bosh sahifaga qaytish