ҲОКИМ 1- СЕКТОРДАГИ МАҲАЛЛАЛАР БЕШЛИГИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
ҲОКИМ 1- СЕКТОРДАГИ МАҲАЛЛАЛАР БЕШЛИГИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
Бугун Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров «Усталар», «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғинига бориб, маҳалла бешлиги фаолиятини ўрганди.
Маҳалла бешлигига олдин берилган топшириқларнинг ижросини, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш ҳолатини, инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини кўздан кечирди.
Ҳоким маҳаллада фаолият юритаётган бешлик билан биргаликда аҳолини қийнаб келаётган электр энергияси ва ичимлик сувини яхшилаш бўйича галдаги режалар ҳақида суҳбатлашди ва топшириқларни ўз вақтида, сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish