Туман ҳокими Ж.Назаров «Юксалиш» МФЙида
Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, жамиятда ўз ўрнини топишлари учун уларнинг қизиқиш ва истакларига қараб амалий ёрдам бериш учун туман ҳокими Жаҳонгир Назаров 1- сектор ҳудудида бўлди. «Юксалиш» МФЙида яшовчи, қўллари ишламаганидан оёқлари билан расм чизиб оиласига кўмак бераётган 1996 йилда туғилган Ферузбек Рўзибоев пайнет очиш учун компьютер сўраб мурожаат қилди.
Туман ҳокими Ж.Назаров ҳаётда ўз ўрнини топишга, оиласини даромадини кўтаришга бел боғлаган Ферузбекнинг мурожаатини тезда ҳал этишни Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи О.Матниёзовга топширди. Ногиронлиги бўлган Х.Султоновнинг уйи таъмирланиши, «Усталар» МФЙ ёшларидан Г.Сотимова, Ш.Искандаровалар тикув машинаси сўраб, Х.Матмуротовнинг тадбиркорлигини бошлаш бўйича қилган мурожаати ижобий ҳал этилди.
Эндиликда бу ёшлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари ва даромад топишлари мумкин. Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Bosh sahifaga qaytish