Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Улуғ айём кунида меҳрга муҳтожлар эъзозланмоқда

    • Qog'ozga chop etish

    Улуғ айём кунида меҳрга муҳтожлар эъзозланмоқда Албатта, бежизга Рамазон ҳайити байрамини, рамазон ойини ойларнинг султони дейилмайди, чунки бу ой меҳр-мурувват, хайр-саховат, ибодат ва эзгу амаллар кўплаб қилинадиган ой. Меҳр- мурувват байрами кунларида Боғот тумани ҳокимининг топшириғига биноан ҳоким ўринбосари Дилафруз Абдуллаева беморлар, кексалар, меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олди. Улуғ айём кунида ҳокимнинг байрам табриги 83 ёшни қаршилаган «Узумзор» маҳалласи, Шамс кўчаси 97- уйда яшовчи кексалиги ҳамда касаллиги сабабли ногиронлик аравачасига муҳтож бўлган Моможон она Хусаиновага ҳам етказилди, онахон юртимиз тинчлигини тилаб дуолар қилди. Туман ҳокими ўринбосари онахонга озиқ-овқатлар ва ногиронлик аравачасини топширди.Бундай эзгуликка йўғрилган саҳоват тадбирлари 43та маҳаллада ҳам давом этмоқда. Зеро бундай тадбирлар инсонлар қалбида меҳр-оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга хайрли савоб ишлар сари ундайди.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?