ҚУДРАТИМИЗ - БИРЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИКДА
ҚУДРАТИМИЗ - БИРЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИКДА
Боғот туманида «Саховат ва кўмак»карвони бугун тумандаги сектор раҳбарлари бошчилигида, ижтимоий ҳимояга муҳтож, пандемия сабабли ишсиз қолган оилаларга, боқувчисини йўқотган, оилавий аҳволи ўрганилган 1070тадан ортиқ оилаларга тарқатилди. Туман ҳокими О.Холбоев, туман прокурори А.Рузметов, туман ИИБ бошлиғи А.Абдуллаевлар бугун оилаларда бўлиб эҳтиёжманд хонадонларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг эгаларига етиб бораётганлик ҳолатини ва сифатини назорат қилдилар. Берилаётган эътибордан хурсанд бўлаётган, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини олаётган оилалар яна бир бор Ўзбекистондай саҳоватли юртда яшаётганларига шукроналар айтдилар.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Bosh sahifaga qaytish