Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    РАМАЗОН ҲАЙИТИ ЭҲТИЁЖМАНД АЁЛЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ

    • Qog'ozga chop etish

    Боғот туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси бошчилигида тузилган Ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда тумандаги оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганиб чиқилди.Ўрганишлар асосида Боғот туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 189-Ф-сон Фармойиши ва Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил 17 апрелдаги 110-ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш бўйича, Боғот туманига ажратилаётган маблағлар мақсадли йўналтирилиб, ўз эгаларига топширилмоқда.Бундан ташқари туманда хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш, доимий иш ўрни яратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш учун зарур бўлган барча имкониятлар ишга солиниб, чора-тадбирлар кўрилмоқда.Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари К.Бекчанов, Боғот туман ҳокими ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари М.Матмуродова, Боғот тумани касаба уюшмалари бошлиғи М.Қурёзовлар эҳтиёжманд оилалардан Абдуллаева Моҳира, Юсупова Роза,Тўхтабоева Зебо, Казакова Мақсуда, Мавлонова Насиба, Жумабоева Хосият, Абдуллаева Фазилат, Аллаберганова Ойшаларнинг уйларига бориб, 1 000 000 сўмдан пул маблағини етказдилар. Савобли ишни амалга ошириш учун хонадонларга бориб, ҳар бир хонадон аҳлига Муборак Рамазон ҳайити кунида қалблар қувончини ҳадя қилдилар. 1 000 000 сўм пулни олган муштипар аёллар хурсанд бўлиб, давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрликлардан тўлқинланиб, юртимизга тинчлик тилаб дуога қўл очдилар.Бутун мусурмон аҳлининг энг Муборак Рамазон ҳайити байрами кунида касаллар, боқувчисини йўқотганлар, қийналиб қолганлар ҳолидан хабар олиш, ўзбекона менталитетимизга хос ва мос фазилатларимиздан ҳисобланади.Дарҳақиқат, «Савоб ишни ҳар кун, ҳар ким қилиши керак» эканлиги туркий халқларга ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган ҳамда қон-қонимизга сингиб кетган буюк қадриятдир. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?