Тоғасини алдаган фирибгар жиян қилмиши фош бўлди.
Тоғасини алдаган фирибгар жиян қилмиши фош бўлди.
Инсон зоти борки эртанги кунига ва яқинларига ишонч туйғуси билан яшайди ишончи суистемол қилинмаслигига ҳам умид қилади. Қавму-қариндош, қўни-қўшни ва оила аъзолари ўртасидаги ўзаро хурмат, меҳр-мухаббат, ишонч каби туйғулар азалдан қон қонимизга сингган қадриятлар ва ришталар саналади. Бирон мушкулни осон қилишда, баъзан яқинларининг кўмагига эҳтиёож сезади киши. Лекин минг афсуслар бўлсинки орамизда ўзгалар ишончини ўз манфаатлари йўлида оёқ ости қилишгача борадиган кимсалар ҳам йўқ эмас. Дилни хира қиладиган тарафи, шундай ҳолатларнинг етти ёт бегоналар эмас айни қариндош уруғлар ўртасида учраётганидир.Азалдан тоға ота ўрнини босувчи зот ҳисобланиб, уларнинг хурмат-эҳтиромини жойига қўйишлик ҳар биримиз учун фарз ҳисобланади. Аммо ҳикоямиз қаҳрамони, таъбир жоиз бўлса “фирибгар жиян” буни вақтида англаб етмаган чоғи ўз тоғасининг ишончини суиистеъмол қилиб, қўштирноқ ичидаги мақсадлари йўлида фирибгарлик жиноятига қўл уради.Хуллас воқеа қуйдагича содир бўлади. Боғот туманида яшовчи Алиев Эргаш (исм-шарифлари ўзгартирилган) 2022 йил 23 май куни соат 10:40ларда, тоғаси Б.Аллабергановга ўзининг номига АТИБ “Ипотекабанк” Хоразм вилоят филиалида очилган пластик картасига пул ўтказса нақдлаштириб беришини айтиб алдайди ва шу йўл билан унинг ишончига кириб, ўз пластик картасига 10 млн сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олади. Фирибгар жиян тоғаси Б.Аллабергановга тегишли бўлган жами 10 млн сўм пулларни унинг рухсатисиз бамайлиҳотир ўз эҳтиёжларига, яъни онлайн қимор ўйинларига сарфлаб юборади ва ўз кирдикорини хаспўшлашлаш ҳамда тоғасига пулларини қайтармаслик мақсадида гўёки мазкур пуллар номаълум шахслар томонидан ечиб олинганлигини айтади. Бироқ, ёпиғлик қозон ёпиқлигича қолиб кетмади албатта, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари жараёнида содда тоғанинг ишончини суиистеъмол қилиб, унга пулларини қайтариб бермасдан, унга моддий зарар етказган жиян алал оқибат қилмишини тан олишга мажбур бўлди.Жиноят ишлари бўйича Боғот туман судида ушбу фирибгарлик бўйича қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди. Суд жараёнида судланувчи ва жабрланувчининг ўзаро ярашганликлари, Э.Алиевнинг тоғасидан кечирим сўраб унга етказилган зарарни қоплагани ҳамда Б.Аллаберганов ҳам жиянини кечиргани, ўзига етказилган зарарни жияни қоплагани тўғрисида берилган кўрсатмаларини инобатга олиниб, суд томонидан мазкур иш тарафларнинг ярашувига асосан тугатилди.Ушбу воқеа сўнгида шуни эслатмоқчимизки, кимнидир алдаш, ишончини поймол қилиш орқали фирибгарлик йўлига кирган кимса аввало бировни эмас аксинча ўзини ўзи алдайди назаримизда. Одамлар олдида икки юзламачи ва мунофиқона ҳаёт кечириб виждон азобида яшашлик албатта осон эмас. Айниқса чув тушган кимса яқин кишиси бўлса. Қинғир йўл билан пул топиш оқибати яхшиликка олиб бормайди. Ушбу холат нафақат қариндош уруғ балки бошқа яқинлар ўртасида ҳам ишонч туйғусининг йўқолишига ва ўртага совуқчилик тушишига олиб келади. Шу боисдан эртани ўйлаб ҳаракат қилиш, қинғир ишлардан тийилмоқ лозим.
Жиноят ишлари бўйичаБоғот туман суди раиси Ҳ.Саидов
Bosh sahifaga qaytish