БОҒОТЛИК ЁШ ТАДБИРКОР ОИЛА ҒОЛИБЛИКНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан 15-май «Халқаро оила куни»га бағишлаб ўтказилган «Бахтиёр оила-бахтиёр келажак» онлайн-танловида Боғот тумани Маданият қишлоғи «Маданият» маҳалласида яшовчи ЮСУПОВ НЕЪМАТЖОНлар оиласи «ТАДБИРКОР ОИЛА-ФАРАВОН ОИЛА» йўналишида 1-ЎРИН ғолиби бўлдилар. Республикамизда, вилоятимизда ўтказилаётган онлайн-танловларда Боғотлик ёшларнинг ғолиб бўлаётгани туманимиз аҳлини қувонтирмоқда. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, Республикага босқичига онлайн-йўлланмани қўлга киритдилар. Республика онлайн-танловида ҳам Боғотлик ёшлар ғолиб бўлиш учун тадбиркорлик ишларини янада кенгайтириб, ривожлантиришга бел боғлаганлар.Боғотлик ғолибликни қўлга киритган ёшларимизни қўшалоқ қувончлар билан табриклаймиз ҳамда ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish