Боғотда қисқа муддатда 12 та тиббиёт пункти иш бошлади
Боғотда қисқа муддатда 12 та тиббиёт пункти иш бошлади
Жорий йил бошидан Гулзор, Намуна, Қорабоғ, Боғистон, Наврўз, Саҳоват, Қалажиққалъа, Тозабозор, Маънавият маҳалларида енгил конструкцияли тиббиёт пунктлари иш бошлаган эди.
Бугун яна учта маҳаллада Навбаҳор , Боғзор ва Ашхобод маҳалларида ҳам тиббий пунктларнинг очилиш тадбирлари ўтказилди.
Марказдан анча олисда бўлган ҳудудларда ушбу пунктларнинг фаолият бошлаши шу ҳудудларда яшовчи аҳолини хурсанд қилди. Эндиликда фуқаролар шундоқ қўл чўзса етгулик масофада жойлашган тиббий муассасаларга мурожаат қиладилар ва тиббий муолажаларни ўз вақтида оладилар.
Бугун янгидан 3 та маҳалладаги тиббиёт пунктининг очилиш тадбирида туман ҳокими Жаҳонгир Назаров, тиббиёт ходимлари кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла нуронийлари қатнашди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish