Сайёр қабул
Хонқа туманидаги “Ваисёз қаҳрамон” фермер хўжалиги дала шийпонида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабулда 107 нафар фуқаронинг ижтимоий-маиший масалалар бўйича мурожаатлари тингланиб, 20 таси шу жойнинг ўзида ечимини топди, 23 таси бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган мурожаатларни тегишли соҳа мутахассислари томонидан ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Bosh sahifaga qaytish