Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Қонунчиликда янгиликлар

    • Qog'ozga chop etish

    Мамлакатимизда давлат молиявий ресурсларининг самарали бошқарилиши, бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши устидан давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларининг ижроси самарали ташкил этилишини таъминлаш юзасидан тизимли чоралар кўрилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш, амалга ошириладиган назорат тадбирларининг мақсадлари ва тартибини белгилаш, шунингдек Ҳисоб палатасининг қонунлар ижроси, шу жумладан давлат харидлари соҳасидаги қонунлар ижроси устидан давлат назоратини амалга оширишга доир вазифаларини аниқлаштириш зарурати долзарб аҳамият касб этмоқда.Шу боис, Президент томонидан 17.07.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-856-сонли Қонун имзоланди.Ушбу Қонунда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилинганлиги учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатларини бериш назарда тутилди.Шунингдек "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ўз иш режалари, молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиришга, шунингдек жамоатчиликни ўз фаолияти ҳақида ҳар чоракда хабардор қилиб боришга доир мажбуриятларини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилган. Ҳисоб палатаси томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларининг шакллари ва турлари белгилаб қўйилган ҳамда унинг қонунлар ижроси устидан назоратни ташкил этишга доир вазифалари аниқлаштирилган, ҳужжатга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилинганлиги учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди.Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, Ҳисоб палатаси:-молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;-назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотлар мустасно;-ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида жамоатчилик олдида ОАВ вакиллари иштирокида ҳисобот бериб боради.Қонун билан Ҳисоб палатаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишга ҳақлилиги белгиланди.Шу билан бирга, Ҳисоб палатаси томонидан тафтиш, текшириш ва ўрганиш ўтказиш мақсадлари ва тартибига аниқлик киритилмоқда.Жумладан, тафтиш мавжуд ҳужжатлар асосида назорат объекти томонидан назорат тадбири билан қамраб олинган давр ичида молиявий-хўжалик операцияларини қонунийлигини ҳамда уларни бухгалтерия ва молия ҳисоботларида тўғри акс эттирилишини ўрганиш учун ўтказилади.Текшириш объектнинг муайян бир давр ичидаги алоҳида ҳаракатлари (операциялари) ёки алоҳида фаолият йўналишини назорат қилиш учун ўтказилади;-камерал текширув, қоида тариқасида, Ҳисоб палатаси жойлашган жойда, унда мавжуд ёки тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўтказилади;-сайёр текширув назорат объекти жойлашган жойда ўтказилади.Ушбу Қонун Ҳисоб палатасининг фаолиятини такомиллаштиришга, бюджет интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани суди раиси Ҳ.Саидов@bogottumanihokimligikanali



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?