Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Янги уйлар фойдаланишга топширилди

    • Qog'ozga chop etish

    Янги уйлар фойдаланишга топширилди Боғот туманидаги Абу Райҳон Беруний маҳалласида бунёд этилаётган Янги Ўзбекистон массиви аҳоли учун муносиб турмуш шароитига эга замонавий шаҳарчага айланиб бормоқда. Лойиҳа бўйича бу ерда кўп қаватли тураржой бинолари билан бир қаторда ижтимоий инфратузилма объектлари,  яшил майдонлар барпо этилади. Бугун «Codiriy Construction» МЧЖ томонидан 60 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Назаров иштирок этди. Барча қулайликларга эга хонадон калитини қабул қилиб олган фуқаролар инсон қадрини улуғлаш йўлидаги амалий ишлар учун миннатдорлик билдирдилар. Тадбирда «Инсон» ижтимоий агентлиги томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларга аравачалар, қулоқ эшитиш аппаратлари топширилди. Айни кунларда туманимизда бири биридан шинам ва чиройли уй-жойлар қурилиши якунига етмоқда, янги иморат тўйлари Боғотда давом этади. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Aprel     
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?