Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    Расмий муносабат

    • Qog'ozga chop etish

    Боғот тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими Сизга Боғот тумани “Нурли маскан” маҳалласи Иқбол кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқороларнинг мурожаати юзасидан қуйидагиларни билдиради.Мурожаатда назарда тутилган Иқбол кўчасида қурилган тўйхона аслида  “Искандар ота Дўсов” МЧЖда карашли “Плёнка цехи ва цех ётоқхонаси” биноси ва ер майдонлари иссиқхона сифатида фаолият кўрсатган бўлиб Боғот тумани Ҳокимининг 2007 йил 22-декабрдаги 884-сон қарорига асосан (умумий ер майдони 7398 кв.метр) эгалик хукуки белгилаб берилган. 2014 йил 22-апрелдаги 1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан бино ва ер майдонлари “BOG'ОТ MASH KIMYO SERVIS” МЧЖ фойдаланувига ўтказилди. “BOG’OT MASH KIMYO SERVIS” МЧЖ томонидан бино реконструкция килиниб “Маҳалла гузари” биносига ўзгартирилди ва Боғот тумани ҳокимининг 2018 йил 19-ноябрдаги 3730-сонли қарори (умумий ер майдони 7398 кв.метр)га асосан “BOG’OT MASH KIMYO SERVIS’га карашли “Маҳалла гузари” биносига эгалик ҳуқуқи белгилаб берилган. Ушбу бинонинг шимол томонидан намунавий лойиҳалар асосида турар жойлар қурилиб бошланганда  “BOG’OT MASH KIMYO SERVIS’га қарашли “Маҳалла гузари” нинг пахса девори мавжуд бўлган, шунга асосан намунавий жойлар ва йўли шунга қараб мослаштириб қурилганлигини билдирамиз.  Ҳозирда Иқбол кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқороларнинг мурожаатида назарда тутилган йўлнинг бир қисми аслида “BOG’OT MASH KIMYO SERVIS” МЧЖнинг ҳудудига киришини билдирамиз.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?