Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    HAMKORLIK

    • Qog'ozga chop etish

    Бугун Боғот тумани ҳокимлиги биносида тадбиркорлар билан Ready4Trade Central Asia (R4TCA) лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Санк-Петербург давлат университети профессори Любовь Александровна Леденцова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори А.Кадиров, Урганч давлат университети профессори Б.Рўзметовлар ушбу лойиҳа Марказий Осиёнинг бешта давлатида минтақалараро ва халқаро савдони ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги бўйича тадбиркорларга тушунтиришлар бердилар. Бунга трансчегаравий талабларнинг шаффофлигини ошириш, тартибга солиш ва процессуал тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларининг савдо стандартларига риоя қилиш қобилиятини кучайтириш, трансчегаравий электрон тижоратни такомиллаштириш орқали эришилади. Лойиҳа Халқаро савдо маркази томонидан миллий ҳамкорлар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда.Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади. Халқаро савдо маркази 20 та курсдан иборат экспортни бошқариш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқмоқда, улар ҳам махсус миллий платформаларда онлайн, ҳам тренер бошчилигидаги тренингларда ўтказилади. Бунинг учун тренинглар ва тармоқларни ўрнатиш имкониятига эга бўлган миллий институтлар билан ишлайди. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Халқаро савдо марказининг Ўзбекистондаги институционал ҳамкори бўлиб, миллий VLS ўқув платформасидан фойдаланиш, фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва тренерлар бошчилигида тренинглар ўтказиш бўйича кўмаклашади. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?