БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА ЙЎЛЛАГАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА ЙЎЛЛАГАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Азиз фарзандларим!Боғотнинг қалби улкан орзуларга тўла битирувчи ёшлари!Бугун сизларнинг ҳаётингизда энг қувончли кун. Бугунги бир умрга унитилмас «СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ» куни муносабати билан ижод ва яратувчанлик, куч-ғайрат, ташаббускорлик, шижоат билан мустақил ҳаётга қадам қўяётган Боғотлик 2349 нафар битирувчи йигит-қизларимни чин қалбимдан самимий табриклайман!Коронавирус пандемияси талабларига кўра бу йилги “Сўнгги қўнғироқ” шодиёналари онлайн тарзда ўтказилмоқда. Ҳаммамиз биламиз мактаб билан хайрлашув онлари бир умр инсоннинг хотирасида сақланиб қоладиган ҳолатлардан биридир. Ёшлик – нафақат умр баҳори, инсон ҳаётининг улкан ишончи ва умидига, муҳаббатга, завқ ва шавққа тўла даври сифатида ҳам алоҳида эътирофга эга. Сизлар– келажакда бахтли инсонлар, ёш тадбиркорлар, ёш олимлар сифатида, нафақат туманимизда, вилоятимизда, Республикамизда балки жаҳондаги энг бахтли, энг омадли, энг кучли ёшлар бўлиб ҳаётда ўз ўрнингизни топишларингизга ишонч билдираман! Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида Халқ таълими тизимида катта ислоҳотлар даври бошлангани боис, Сизлар ва бизнинг ҳали олдимизда бажарилиши лозим бўлган улкан вазифалар кўп эканини, келгусида уларни ҳам босқичма-босқич сиз ёшлар билан биргаликда ҳал қилиб боришимиз лозимлигини билдириб ўтаман. Бу борада бизга яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси дастуриламал бўлиши, шубҳасиздир. Боғот туманида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида ўқувчи-ёшларни маданият, театр, санъатга қизиқтириш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш малакасини ривожлантириш, китобхонликни тарғиб қилишга доир қатор эзгу ишларни давом эттиришга бутун кучимизни сафарбар этамиз! Туманимиз ёшларининг бахтли бўлишлари, илм чўққиларини эгаллашлари учун ҳеч нарсани аямаймиз!Сизлар 11 йил мобайнида бир партада ёнма-ён ўтирган, бир оила аъзоларидек бўлиб қолган синфдошларнинг ҳар бири эртадан бошлаб ўзининг мустақил ҳаётини қуришга киришади. Кимдир билим олишни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ўрганган касби бўйича ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади. Сизга таълим-тарбия берган жонажон мактабингиздаги устозларингизга, Боғот тумани ХТБ ходимларига сермашаққат ишларида куч-қувват, соғлик ва омад тилайман.Азиз битирувчилар! Мактаб даргоҳидаги бугунги сўнгги қўнғироқ, сиз қадам қўяётган мустақил ҳаёт йўлингиздаги илк қўнғироғингиз муборак бўлсин! Азиз фарзандларим! Битирувчилар! Билим олиш ҳаётингиздаги энг олий мақсадингиз бўлсин! Сиз бизнинг ғуруримиз ва умидимизсиз! Сизни ва ота-онангизни бугунги мустақил ҳаётга чалинган илк қўнғироғингиз билан яна бир бор самимий қутлаб, барчангизга келажакда катта муваффақиятлар ва омадлар тилайман!
Ҳурмат биланБОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ О.ХОЛБОЕВ.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish