Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    «КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА БИРЛАШАЙЛИК!»

    • Qog'ozga chop etish

    Энг жирканч иллатлардан бири бу - коррупциядир. Бугун Боғот туманида коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот профилактик тадбирлари доирасида семинар бўлиб ўтди. Семинарни туман ҳокими Жаҳонгир Назаров олиб борди. Семинарда туман прокурори Алишер Рўзметов, ИИБ бошлиғи 1-ўринбосари Д.Бобожоновлар сўзга чиқиб, коррупциянинг жирканч ҳолатлари ҳақида ахборот берди. Тадбирда тумандаги ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Тинч ва обод юртимизда инсон бахт- саодати масаласи асосий мақсадимиздир. Ҳуқуқий маданият жамиятнинг илғор ҳуқуқий ғоялар ва қонунлар, билим ва кўникмаларни қабул қилишга тайёрлигида, шунингдек билимлар кўникмалар ва амалдаги ҳуқуққа муносабатида ўз ифодасини топади. Ҳуқуқшунос олимларнинг фикрича, ҳуқуқий маданият – фуқаролик жамияти аъзолари ўз ҳуқуқий билимлари ва кўникмаларини ўзлаштирувчи ёки ривожлантирувчи ижодий фаолиятнинг муайян хусусияти ва даражасидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инсоннинг ҳуқуқий маданияти аввало оилада шаклланади, таълим жараёнида сайқаллашади. Инсон мустақил ҳаётга қадам қўйганида эса янада такомиллашади. Бинобарин, шахснинг ҳуқуқий маданияти ривожланишида тор маънода оиланинг, маҳалланинг, таълим муассасаларининг, том маънода эса давлат ва жамиятнинг тутган ўрни шак-шубҳасиз каттадир. Глобаллашув ва интеграциялашув жараёнлари кучайган, ахборот хуружлари авж олаётган мураккаб шароитда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришда миллий менталитетнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Мамлакатимизда асрлар давомида синовлардан ўтиб келаётган ва миллий қадриятларга асосланган беназир ахлоқий нормаларимиз бор. Аммо ана шу бебаҳо одоб-аҳлоқ ва қадриятларимиз меъёрларига путур етказиш ҳолатлари афсуски, кундалик турмушимизда учраб тураб туради. Инсон ҳаётида оилада кўрган тарбияси унинг келажак тақдирини белгилайди. Ҳалоллик, бировнинг ҳақини емаслик оғир гуноҳ эканлигини болалигидан қалбида жо қилинган кишидан ёмонлик чиқмайди. Унинг ана шу гўзал сифати бутун умрини безайди, камолотга етказади. Бу эса ўз-ўзидан юрт тараққиёти, жамият ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Таъмагирлик, ўз хизмат лавозимидан фойдаланиб, пора олиш эвазига жиноят содир қилиш ҳоллари энг аввало юқорида таъкидлаганимиздек, ҳуқуқий маданияти паст ва қонунларни яхши тушунмайдиган айрим инсонлар томонидан содир этилаётгани сир эмас. Ваҳоланки, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда, коррупция ҳолатларининг олдини олишда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил январдан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» ги Қонуни кучга киргани ва мазкур Қонун ижроси юзасидан 2017 йил 2 февралда Президентимизнинг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилингани муносабати билан ўқувчи- ёшларнинг хабарорлигини таъминлаш мақсадида дарс жараёнида мазкур муҳим ҳужжатлар мазмун- моҳияти кенг тарғиб қилинишига эришилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида коррупция долзарб масалалардан бири эканлиги эътироф этилмоқда. Коррупция чегара билмайди, бироқ у жамият тараққиётининг барча жабҳаларига, қадриятлар тизимига кириб бориб, одоб- аҳлоқ меъёрларига путур етказади. Шунинг учун ҳам ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарбияни яхшилаш биз педагоглардан катта масъулият ва тажриба талаб этади. Таълим жараёнларида бу соҳада мамлакатимизда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг мазмун- моҳиятини ҳаётий далиллар асосида тушунтирилишига эришяпмиз. Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтиришда таълим йўналашида «Оила, мактаб ва маҳалла» дастурининг ёшлар ҳуқуқий маданиятини янада оширишдаги аҳамияти катта. Изимиздан қадамба-қадам эргашиб келаётган фарзандларимиз тарбиясида энг аввло оиладаги тарбия ва унга узвий равишда мактаб, маҳалла- жамоатчиликнинг ролини ошириш масаласи энг самарали усулларидан саналади.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Dekabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?