РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда «Боғот тумани 7-сон ўқитувчилар номидан мурожат, бизнинг мактабга бориш йўллари тузатилмаяпти 300 метр бўлган масофа чуқурчалари бор шуларни оз-моз ямаб берсалар назоратга олсалар мурожатимизни» деган мавзуда тарқалган хабар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ушбу йўл туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли ички хўжалик йўли бўлиб, 2023 йил декабрь ойи якунига қадар, Боғот тумани Йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан барча чуқурчалар ЩПЕС (майда тош) ёрдамида тўлиқ таъмирланишини билдирамиз.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish