ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА ТУМАН МАРКАЗИДА МАЪНАВИЯТ МАСКАНИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
Боғот тумани марказида қисқа вақт ичида «Маънавият маскани» ташкил қилиниб, фойдаланишга топширилди. Маънавият ва маърифат масканида «Заковат» интелектуал ўйинларини ўтказиш учун барча шароитлар яратилди.
Шунингдек, ёш рассомлар, ёш китобхонлар, тўгараклари, IT билан шуғулланиш учун компьютерлар билан жиҳозланди ва кутубхона фаолияти йўлга қўйилиб, туман ҳокимлиги томонидан зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Масканда замонавий ўқув зали ва бепул интернет фойдаланувчилар ихтиёрига топширилди.
Байрам кунларида фойдаланилмай бўш турган бино таъмирланиб янги «Маънавият маскани» очилгани туманимиз аҳолисини ёшлару, нуронийларни беҳад қувонтирди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек «Бугун китоб ўқиган битта бола эртага телевизор кўриб ўтирган ўнта болани бошқариши мумкин...». Китоб инсоният ва жамият маданиятининг ажралмас бир қисми бўлиб, инсоният тараққиётининг ҳамма даврларида кишиларни тарбиялаш, уларнинг ақлий ривожланиш воситаси бўлиб келган. Китоб барча соҳага оид билимларни тўплаш сақлаш ва маълумотларни авлоддан-авлодга етказиб берувчи восита ҳисобланади.
Янги ташкил қилинган кутубхонага бир кунда 100 нафардан ортиқ китобхон ташриф буюрди.
Хулоса қилиб айтганда, юксак интеллектуал салоҳиятга, ўз мустақил дунёқарашига эга, ташаббускор, жисмонан соғлом ва маънан етук бўлган ҳақиқий ватанпарвар инсонларгина бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳал қилувчи кучи, халқимизнинг ҳақиқий маънодаги ҳимоячиси ҳисобланади.
Ушбу маскан юқоридаги ижобий сифатларнинг шаклланишида ҳар бир касб эгасининг китобга ошно бўлиши, нафақат ўз касбий фаолиятига оид, балки турли жанрдаги китобларни ўқиб, ўз билими ва дунёқарашини кенгайтириб боришида муҳим аҳамият касб этади.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish