Расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда «Мен – Рустамбой Абдукаримов, Хоразм вилояти Боғот тумани Боғзор МФЙ Фаоллар кўчаси 112-уйдан мурожаат қиляпман. Оилада 14 жонмиз. Кичик невараларим ҳам бор. Бизда табиий газ йўқ. Туман кўмир омборига бир неча бор бордим, аммо у ердаги ҳолатдан тушундимки, менга ўхшаган одамлар кўмир ололмайди. Бу масалада Бош прокуратурага ҳам мурожаат қилдим. Сифатли кўмир олишда ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан амалий кўмак сўрайман” мазмунидаги видеохабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ ўрганиш ўтказганини, фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топгани билдирамиз.
Боғот тумани ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish