ТУМАН ҲОКИМИ АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАДИ
Бугун Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаровнинг 1-сектор ҳудудидаги «Ўзбекистон» маҳалласида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда Халқ қабулхонаси мудири Қ.Нурметов, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ва маҳалла аҳолиси иштирок қилди.
Фуқаролар электр, моддий ёрдам, иш билан бандлик, ичимлик суви, даволаниш ва шу каби бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Ҳар бир мурожаат соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди, ечими муяйян муддат талаб қиладиган масалалар ижроси қатъий назоратга олинди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish