Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    СЕРҚУЁШ ЗАМИНИМИЗДА ҲАР БИР БОЛАЖОН КЎЗ ҚОРЧИҒИДЕК ЭЪЗОЗЛАНАДИ

    • Qog'ozga chop etish

    Дарҳақиқат, биз азал- азалдан эзгу амаллар қилиб, ўксик юракларга меҳр улашувчи дунёдаги энг меҳридарё халқмиз. 24 декабрь куни бўлиб ўтган тадбирда амалга оширилаётган  эзгу амаллардан мамнун чеҳраларда меҳридарё халқимизнинг бетакрор эканини яна бир бора исботини яққол кўрдик. Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров бошчилигида бундай меҳрибонлик тадбирлари жойларда давом этмоқда. Бугун эзгу ишларнинг давоми сифатида «Бекпалов» кафесида туманда истиқомат қилаётган 16 нафар чин етим болажонларимиз ноз- неъматларга тўла байрам дастурхонига таклиф қилиндилар.  Тадбирда қатнашган туман ҳокими барчани кириб келаётган Янги йил байрами билан қутлаб, эртак қаҳрамонлари ва Қорбобо, Қорқизлар иштирокида байрам совғаларини улашдилар. Айни дамда Янги йил шодиёналари «Истиқлол» маданият ва истироҳат боғидаги 23 метрлик баланд арча атрофида эртак қаҳрамонларининг қувноқ чиқишлари билан давом этмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Aprel     
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Veb-sayt faoliyatini baholang?