Сайёр қабул
Аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг кундалик ҳаётидаги ижтимоий-маиший муаммоларига оқилона ечим топиш мақсадида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов томонидан ҳар ҳафтада икки марта сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Юридик ва жисмоний шахслар учун навбатдаги ана шундай сайёр қабул Боғот туманидаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ташкил қилинди. Унда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Боғот туман ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish