Расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда Боғот тумани Оқ тепа маҳалласидаги боғча йўлидаги чуқурчалар бўйича тарқалган хабар бўйича Боғот тумани йўллардан фойдаланиш корхона давлат муассасаси билан ўрганиш ўтказилди. Боғот тумани Оқ-тепа махалласи марказида светофор чорраҳасидаги йўлнинг 20-25 метр қисмларида пайдо бўлган чуқурчалар ( ушбу йўл Ободонлаштириш бошқармасига қарашли ички хўжалик йўли ҳисобланади) Боғот тумани Йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан ЩПС (майда тош) ёрдамида тўлиқ таъмирланганини билдирамиз.
Боғот туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish